Линклар

Ўтган хафта уй қамоғидан қочган хитойлик ҳуқуқ фаоли ва диссидент Чен Гуанченнинг Пекиндаги АҚШ элчихонасида экани маълум бўлди.

Лекин, АҚШ элчихонаси расмийлари буни тасдиқлагани йўқ.

Хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуанчен 4 йиллик қамоқ муддати якунлданганидан сўнг Шандун вилоятида 2010 йилдан буён уй қамоғида қолаётган эди.

4 йиллик қамоқ муддати якунлданганидан сўнг унга шундай жазо тайинланган.

Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси раҳбари Нави Пиллай хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси Чен Гуанчен ўтган якшанба куни уй қамоғидан қочганидан бери бедарак эканидан ташвиш билдирганди.
XS
SM
MD
LG