Линклар

Чехия президенти Украинага сафарини бекор қилди


Чехия Президенти Вацлав Клаус

Чехия Президенти Вацлав Клаус

Чехия Президенти Вацлав Клаус Украинага режалаган сафарини бекор қилди.

Жаноб Клаус Қримда Марказий Европа етакчилари саммитида қатнашиши керак эди.

Чехия президенти матбуот вакили ташриф бекор этилишининг асосий сабаби Харков қамоқхонасида собиқ бош вазир Юлия Тимошенкога ёмон муомала қилинаётганидир, дея маълум қилди.

Аввалроқ, айни сабабга кўра, Германия Президенти Йоахим Хаук, шунингдек Австрия ва Словения етакчилари Киевга ташрифларини бекор қилишган эди.

Украина маҳкамаси 51 ёшли Юлия Тимошенкони бош вазир бўлган 2009 йилда ўз ваколатини суистеъмол қилганликда айбдор деб топган ва 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган.

Ўтган ҳафта Юлия Тимошенко ўзининг қамоқхонада калтакланганидан шикоят қилди. У ўтган йили октябр ойидан буён ҳибсда сақланмоқда.
XS
SM
MD
LG