Линклар

Айни кунларда Тошкент - Москва парвозини амалга оширувчи барча авиаширкатлар чипталар нархини қарийб икки бараварга кўтарди. Ҳозирги кунда Тошкентдан Москвага келишнинг энг арзон нархи 1 220 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирча Тошкент - Москва йўналишида учадиган авиаширкатлардан бирортаси нима учун бу йўналиш чипталарининг қарийб икки бараварга қимматлаганига оид расмий изоҳ эълон қилгани йўқ.

Бу йўналишда энг кўп парвозни амалга оширувчи Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Аэрофлот ширкатлари Озодлик саволига бу ҳақда ëзма тарзда расман мурожаат қилиш ва лозим топилса¸ сўнгра изоҳ берилишини айтиб жавоб қайтаришди.

30 апрел куни Озодлик мухбири боғланган Тошкентдаги авиачипта сотиш билан шуғулланувчи ширкатлар нархларнинг бир ҳафта олдин ҳеч бир изоҳсиз оширилганини билдирдилар.

Чипта сотувчиларга кўра¸ нарх кўтарилганига қарамай ҳозирда Тошкент - Москва йўналишида 20 майдан олдинга билет қолмаган:

- Энг яқин муддатга билет 20 майга бор. Нархи 1 миллион 226 минг сўм. Бу Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатининг фақат бир томон – Москвага сотаëтган билети нархи. Бир ҳафта бўлди¸ ҳамма авиаширкатлар нархни бирданига кўтариб юборди. Ҳатто бизга ҳам ҳеч қандай изоҳ берилмади¸ дейди Тошкент - Москва йўналишида авиачипта сотиш билан шуғулланувчи ширкат ходимаси.

- Тошкент - Москва ойнинг охирига қадар билет умуман йўқ. Нарх жудаям кўтарилди ва ҳозир сига май охирига 1 260 000 сўмга таклиф қилишим мумкин¸ дейди Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкати кассаси ходимаси.

Бундан икки ҳафта илгари Тошкентдан Москвага келган андижонлик муҳожир йигитнинг Озодликка билдиришича¸ билет нархи қарийб икки бараварга ошган:

- 16 апрел куни Тошкентдан келдим Ўзбекистон ҳаво йўллари. Билетни ўзимизнинг Андижондан 768 мингга олганман, дейди Тошкент - Москва авиачипталар нархининг ошиш арафасидаги нархига ойдинлик киритиган Москвадаги муҳожир.

Айни кунларда Москва - Тошкент йўналишидаги авиачипталар нархи ҳам ошган бу йўналишдаги энг арзон билет нархи 13 000 рублни ташкил этмоқда. Аммо Москвадан учаëтган учоқларда бўш жойларнинг кўплиги боис¸ ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига кўра¸ айрим ширкатлар арзонлаштирилган билетлар таклиф қилмоқда.

Апрел ойи охиридан Тошкент - Москва йўналишидаги учқичлар билетининг қарийб икки бараварга ошишини изоҳлаëтган айрим кузатувчилар буни ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари катта оқимининг мавсумий иш излаб яна Россияга келаëтгани билан боғлашмоқда.

- Ўзбекистондан келишади март, апрел, май ойларида. Қурилишга ўхшаган ташқаридаги ишларда асосан. Март, апрел, майдан бошланади. Ўзбекистондан келади. Ҳозир Ўзбекистонга кетиш жуда унчалик эмас. Асосан кетадиганлар отпускага, иши билан, шахсий нималари билан бориб келишади. У томондан бу ëқа келиш ниҳоятда ошиб кетибди. Битта томон билети Тошкентдан бу ëққа 1 миллион 300 минг дейишаяпти¸ дейди 10 йилдан бери Москвада ишлаëтган ўзбекистонлик мутахассис.

Ўзи ҳам йилнинг ярмини Ўзбекистон¸ ярмини Россияда ўтказадиган ўзбекистонлик муҳожир авиачипталар нархининг бунчалик кескин кўтарилиши талабнинг айнан баҳорда ошиши билан изоҳланишига қўшилади:

- Бу пайтда Ўзбекистондан Россияга ишлагани келувчиларнинг сони жуда ҳам кўпайиб кетади. Шунинг эвазига шунақа бўлади. Кузга борганда¸ аксинча¸ бу ëқдан у ëққа шунақа бўлади, нарх кўтарилади. Асосан мартнинг охири майгача бўлади. У ëққа кетиш 15-октябрдан кейин декабрнинг бошигача бўлаверади, дейди ўз ҳам яқинда қишки таътилдан Москвага қайтган муҳожир.

2009 йилдан бери ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сон жиҳатдан Россиядаги хорижийлар орасида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда ва норасмий манбаларга кўра¸ Россияда камида 5 миллион ўзбекистонлик муҳожир бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG