Линклар

Мактабда "ўқиётган" болаларнинг ўзи Россияда

  • Абдулла Искандар

Тингловчимизнинг айтишича, ўзи яшайдиган туман мактаблари ўқувчиларининг кўпчилиги Россияга мардикорликка чиқиб кетган.

Тингловчимизнинг айтишича, ўзи яшайдиган туман мактаблари ўқувчиларининг кўпчилиги Россияга мардикорликка чиқиб кетган.

Челаклик ëшлар мактаб ва коллежда номигагина ўқимоқда

Самарқанднинг Челак туманидан қўнғироқ қилган ва ўзини Алишер деб таништирган 27 яшар йигит ўз туманидаги мактабларнинг юқори синфлари ва коллежлардаги ëшларнинг фақат исмигина журналга тиркалганини билдирди.

Уларнинг ўзи Россияда фаррош, кондуктор ëки усталарга қарашадиган шогирд бола бўлиб юрибди, дейди Алишер.

- Мен Самарқанд вилоятининг Челак туманидан Алишер бўламан. Ëшим 27да. Сизларнинг эшиттиришларингизни доимо эшитиб тураман. Районимизда ҳозир газ йўқ, свет йўқ. 24 соатдан икки-уч соатида свет бўлади. Газ йўқлигига 5-6 йил бўлиб қолди. Ҳозир ўқиш жойида ëшлар қолмаган. Ҳаммаси Россияга чиқиб кетган ëшларнинг. Документи ўша ëқда турибди, ўзлари ишлаш учун чиқиб кетган. Ўзбекистонда шундай ҳаëт. Ўзбекистонда демократия бўлишини хоҳлайди. Ҳамма нарса Европадагидай, бошқа давлатлардагидай кам-кўстсиз бўлишини хоҳлайди. Ўқишни истайди улар ҳам, лекин шароит йўқ. Свет йўқ, газ йўқ дарс қилишга. Олдингилар чироқ ëқиб чироқнинг ëруғида дарс қилишган. Ҳозирги замонда техника асрида свет, газ йўқлиги бездириб юбораяпти қишлоқ жойларини. Энг кам иш ҳақи, ëмонлаш бўлмасину, 65 минг сўм. Доллар курсига ҳисоблайдиган бўлсак, 50 долларга ҳам бормайди, дейди самарқандлик Алишер.

Номигагина мактабда ўқиш тенденцияга айланди

Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қиладиган 56 яшар Эргаш ака Йўлдошевга кўра, юқори синфлар ва билим юртлар журналларида Россияга ишлашга кетган ўспиринларнинг исми “юритилиб” туриши кундан кунга кучайиб бораëтган тенденцияга айланган.

- Шунақа тенденция бор. Иқтисод нима деймиз. Тўғри келадими келмайдими биз уни тушунмаймизу, ҳозир ҳамма ëқда иқтисод биринчи ўриндаку. Ҳамма пул кетида. Ҳаëт шунақа экан нима қиламиз. Ҳал қилар тепадагилар. Ўйлаëтгандир. Бизлар нима қила оламиз? Бизлар оддий одаммиз. Тепадагилар ўйлаяптию. Ҳал қилар, дейди Тошкент вилоятидаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қиладиган 56 яшар Эргаш ака Йўлдошев.

***********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG