Линклар

Терри Жоунс яна Қуръонни ëқди


Терри Жоунснинг Қуръон нусхаларини ëқиши мусулмонлар ғазабига сабаб бўлмоқда.

Терри Жоунснинг Қуръон нусхаларини ëқиши мусулмонлар ғазабига сабаб бўлмоқда.

Флоридалик пастор яна бир бор Қуръон нусхаси ва мусулмонлар пайғамбарининг рамзий сурати акс этган қоғозларга намойишкорона ўт қўйди.


Исломдан чиққан эронлик ҳимоясида

Қуръонни ëқиш ҳаракати билан донг чиқарган америкалик пастор Терри Жоунснинг бу галги ғазабига Эрон шариат маҳкамасининг Юсуф Нодирхоний устидан чиқарган ҳукми сабаб бўлди.

Ëшлигида исломдан насронийликка ўтган эронлик диндорга ўлим ҳукми эълон қилишига норозилик тариқасида Флориданинг Гейнсвил шаҳарчаси пастори Жоунс 28 апрел куни мусулмонлар муқаддас китобини ëқди.



Бу ҳаракат орқали пастор¸ Эрондаги юзлаб хонаки насроний ибодатхоналар етакчисига айланган Юсуф Нодирхонийнинг зудлик билан озод этилишини талаб қилди.

Акс ҳолда¸ америкалик пастор¸ бутун дунë бўйлаб Қуръонни ëқиш акциялари бошланажагидан огоҳлантирди.

Бу ҳаракати учун Терри Жоунснинг Флорида полицияси томонидан жаримага тортилгани айтилмоқда.

Аммо пасторга мусулмонлар муқаддас китобини ҳақорат қилиш ëхуд диний нафратни ëйиш эмас¸ балки ëнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаганлик учун 270 долларлик жарима ëзилган.


Теҳрон Вашингтондан чора кутмоқда

Терри Жоунснинг сўнгги қилиғига муносабат билдирган Эрон ислом жумҳурияти расмийлари¸ унинг ëвузлик ва тубанлик рамзига айлангани ва насроний руҳонийсининг мусулмонларга қарши қилаëтган бу ишлари на инсоний ва на диний ахлоққа тўғри келмаслигини билдирди.

- Аксилисломий чиқишлари билан танилган пастор ўз ахлоқсиз ҳаракатини яна бир бор такрорлади. Исломнинг муқаддас китобига нисбатан қилинган ваҳшиëна ҳаракат дунëдаги 1¸5 миллиарддан ошиқ мусулмоннинг диний ҳиссиëтларини ҳақоратлашдир. АҚШ ҳукуматидан бу ëвузликка нисбатан тегишли чоралар қўллашни сўраймиз. Бундай кечириб бўлмас ҳаракатга қўл урган шахс кескин жазоланиш лозим¸ дейилади Эрон парламенти қошидаги Миллий хавфсизлик ва ташқи сиëсат қўмитаси расмийси Ҳусайн Иброҳимий номидан эълон қилинган баëнотда.

Хабарларга кўра¸ Терри Жоунснинг Қуръон нусхасини ëқиши яқин кунларда Эрон Миллий мажлисининг тегишли қўмитасида муҳокама этилади.


Қуръонни ëқиш Жоунс учун анъанага айланди

Ўтган йилнинг 21 март куни Терри Жоунс намойишкорона тарзда муқаддас Қуръон китобининг нусхасини ёқиб юборган эди.

Бундан аввал эса у 30 кишилик жамоат билан Қуръон устидан суд ўтказган ва ўзича Қуръонни зўравонлик, қотиллик ва террорчиликда айбдор, деб уни қатл қилиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди.

Ана шу воқеа ҳақидаги хабарИнтернет тармоғи, хусусан, Youtube.com тармоғи орқали дунёга ёйилганидан сўнг мусулмон дунëси¸ айниқса¸ Афғонистонда норозилик намойишлари бошланиб кетди.

Афғонистондаги БМТ биносига қилинган ҳужумда 14 одам, жумладан, БМТ миссиясининг Швеция, Норвегия ва Руминия фуқаролари бўлган ходимлари ҳамда непаллик тўрт хизматчиси нобуд бўлди.

Афғонистонда Терри Жоунснинг ҳаракати ортидан бўлган намойишлар чоғида, турли манбалардан олинган маълумотларга кўра, 30 дан ортиқ одам ўлдирилган эди.

Бу ҳодисалар юзасидан матбуотга изоҳ берган америкалик пастор ўз ҳаракатидан афсусланмаслиги ва ўзини қурбонлар ўлимида масъул кўрмаслиги, бунинг учун маъсулият эса “зўравон мусулмонлар”нинг ўзида, деб билишини айтган эди.


АҚШ Конституцияси Жоунс ҳимоясида

Терри Жоунс илк бор 2010 йилда Флорида штатининг Гейнсвил шаҳарчасидаги атиги 50 аъзоси бўлган “Dove World Outreach” черкови қавми билан 2001 йил 11 сентябрда уюштирилган ҳужумларнинг 9 йиллигини хотирлаб, мусулмонларнинг муқаддас Қуръон китобини ёқиш режасини маълум қилганда халқаро матбуот оғзига тушган эди.

Ўшанда Америкадаги насроний ва яҳудий лидерлар ўз вақтида Флорида штатидаги пасторнинг ҳаракатларини «диний эркинликка қарши ҳужум”, деб баҳолаган эди.

АҚШ Давлат департаментида ташкиллаштирилган ифторликда сўзлаган Давлат котиби Ҳиллари Клинтон черков пасторининг муқаддас Қуръонни ёқиш режасини “ҳурматсизлик” ва “шармандалик”, дея атаган эди.

АҚШ ҳукумати ва Пентагон расмийлари чақириғи билан ўша йили ниятидан қайтган ва ўшанда Ню Йоркда NBC телевидениесига: “Биз Қуръонни ёқмаймиз. Йўқ ... йўқ, бугун ҳам кейин ҳам ҳеч қачон ёқмаймиз”, деб интервью берган радикал пастор орадан бир йил ўтиб, 2011 йилнинг 21 март куни барибир ҳам Қуръон нусхасини ёқиб юборди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG