Линклар

logo-print
Оқ уйнинг аксилтеррор масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Бреннан АҚШ ҳукумати террорчи гуруҳлар аъзоларига қарши курашда учувчисиз бошқариладиган учқичлардан фодаланаётгани ҳақида очиқ баёнот берди.

Бу баёнот АҚШ президенти Барак Обаманинг террорчиликка қарши курашда ишлатилаётган пилотсиз учқичлар ҳақида жамоатчиликка очиқ маълумот бериш тўғрисидаги буйруғи асосида берилгани айтилмоқда.

Душанба куни Вашингтонда қилган нутқида Жон Бреннан пилотсиз учқичлар дастурини батафсил тасвирлаб берди.

Бреннанга кўра, учувчисиз бошқариладиган учқичлар Ал-Қоида ва унга алоқадор гуруҳлар позицияларини ўта аниқ нишонга олишга қодир, бироқ бундай ҳужумларда оддий одамлар ҳам ҳалок бўлган.

Бунга қадар Оқ уй пилотсиз учқичлар дастури ҳақида батафсил маълумот тарқатмаган эди.
XS
SM
MD
LG