Линклар

logo-print

Хитойлик ҳуқуқ фаоли муолажа учун АҚШга келиши мумкин


Ҳуқуқ фаоли Чен Гуанчен.

Ҳуқуқ фаоли Чен Гуанчен.

Хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуанчен тиббий муолажа учун АҚШга келиши мумкин.

Бу ҳақда Техасда жойлашган инсон хуқуқлари ташкилоти вакили Боб Фу иккала ҳукуматдаги яқин манбаларига асосланиб хабар берди.

Унга кўра, бу қарор АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг пайшанба куни Хитой раҳбарлари билан ўтадиган музокаралари олдидан эълон қилиниши мумкин.

Ўтган ҳафта уй қамоғидан қочган хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли ва диссидент Чен Гуанчен бир неча кун бедарак кетган эди. Кеча унинг Пекиндаги АҚШ элчихонасида экани маълум бўлди.

Чен Гуанчен 4 йиллик қамоқ муддати якунланганидан сўнг деярли 20 ойдан бери уй қамоғида сақланаётган эди.
XS
SM
MD
LG