Линклар

logo-print

Боснияда суд ўқувчиларни миллий мансубиятга кўра ажратишни дискриминацияга тенглади


Боснияда маҳаллий суд мактабларда ўқувчиларни этник келиб чиқишига кўра ажратиш дискриминацияга тенг эканлигини ҳақида қарор чиқарди.

Мамлакат жанубида жойлашган Мостар шаҳар суди таълим тизими расмийлари ва икки мактабга бундай амалиётни тўхтатишга ҳамда мусулмон боснияликлар ва хорват ўқувчиларни аралаш синфларда ўқитишга буйруқ берди.

Бу қарорга маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари чақириқлари сабаб бўлгани айтилмоқда.

Босниядаги айрим мактаблар 1999 йилдан бери мусулмон боснияликлар ва хорватларни алоҳида синфларда ўқитиб келишмоқда. Бунга Боснияда 1992-1995 йиллар оралиғида бўлиб ўтган уруш сабаб бўлган.

100 мингга яқин одам ёстиғини қуритган бу уруш оқибатлари серблар, хорватлар ва мусулмон жамоалари муносабатларида ҳали-ҳануз сезилади.
XS
SM
MD
LG