Линклар

logo-print
АҚШ ҳукумати тез кунда Ал-Қоида раҳбари Усама Бин Ладин яширинган уйда топилган ҳужжатларнинг бир қисмини интернетда нашр этади.

Бу ҳақда Оқ уйнинг аксилтеррор масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Бреннан маълум қилди.

Унга кўра, чоп этиладиган ҳужжатлар 2011 йилда Покистондаги Ал-Қоида етакчиси яшириниб келган уйга қилинган ҳужум вақтида қўлга олинган.

Оқ уй расмийсининг айтишича, ҳужжатларда Усама Бин Ладин Ал-Қоида раҳбарларига Покистоннинг Афғонистон билан туташ қабила ҳудудларини тарк этиб, АҚШ разведкаси қўли етмайдиган жойларга чекинишга чақирганлиги қайд этилган.

Ал-Қоида раҳбари Усама Бин Ладен 2011 йилнинг 2 майида Покистоннинг Абботобод шаҳрида АҚШ ҳарбийлари томонидан амалга оширилган яширин амалиёти чоғида йўқ қилинганди.
XS
SM
MD
LG