Линклар

Ўзбекистон пойтахтидаги уйларнинг ҳар квадрат метри апрел ойида ўртача 534 АҚШ долларидан сотилган, бу март ойидаги кўрсаткичдан 1,7 фоизга кўпроқдир.

Бу ҳақда Sion Research риэлторлик ташкилотининг Sion Group ахборот-таҳлилий маркази ёйинлаган маълумотда айтилади.

Риэлторлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, уй сотиш чоғидаги чегирим апрелда ўртача 3 фоизни ташкил қилган (март ойида қарийб 4 фоиз эди). Шундай келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, ўтган ой Тошкентдаги уйлар ҳар квадрат метрининг ўртача реал баҳоси 518 долларга тенг бўлган.

Ўзбекистон пойтахтида сотилаётган уйлар чегирим фоизи йилдан йилга камайиб бораётгани кузатилади. Дейлик, 2008 куз-қишида харидорлар Тошкентдаги уйларни айтилган нархдан 25 фоиз, 2010 йил куз-қишида эса 15 фоиз арзонроқ олиш имкониятига эга эдилар. Чегирим фоизининг пасайиб бораётгани, мутахассисларга кўра, пойтахтда уй-жой бозоридаги аҳвол барқарорлашиб бораётганидан далолатдир.

Апрел ойида энг арзон уйларнинг ҳар квадрат метри 330 доллардан (март ойида - 326 доллар), қиммат уйларнинг ҳар квадрат метри эса 953 доллардан (март ойида – 941 доллар) сотилган.

Ўтган ойда савдога қўйилган квартираларнинг ўртача майдони 67 квадрат метр бўлиб, бундай уйлар нархи 35,8 минг долларга тенг бўлган (март ойида бундай уйлар 35,2 минг доллардан сотилганди).

Апрелда сотилган уйларнинг 60 фоизини 40 квадрат метрдан 80 квадрат метргача бўлган квартиралар ташкил қилган.

Ўтган ойда сотилган уйларнинг энг кичиги 10 квадрат метр, энг катта уй эса 365 квадрат метр майдонга эга бўлган.

Савдога қўйилган уйларнинг 65 фоиздан кўпроғини икки ва уч хонали квартиралар ташкил этади. Учинчи ўринни бир хонали, тўртинчи ўринни эса тўрт хонали квартиралар эгаллаган.

Аснода ғиштин уйлар бетон уйларга нисбатан ўртача 20 фоиз қимматроқ сотилаётгани айтилмоқда. Ғиштин уйларнинг ҳар квадрат метрига апрел ойида ўртача 577 доллардан (март ойида бу кўрсаткич 568 долларга тенг эди) нарх бичилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG