Линклар

logo-print

Назарбоевнинг укаси собиқ хотини билан судлашмоқда


Бўлат Назарбоев 20 миллион АҚШ долларига олинганини даъво қилаётган квартира Ню Йоркдаги "Плаза" меҳмонхонаси биносида жойлашган.

Бўлат Назарбоев 20 миллион АҚШ долларига олинганини даъво қилаётган квартира Ню Йоркдаги "Плаза" меҳмонхонаси биносида жойлашган.

Қозоғистон президентининг укаси Бўлат Назарбоев собиқ хотини устидан Ню Йорк судига ариза берди. У қиймати 20 миллион долларга тенг бўлган ўз уйини собиқ рафиқаси ва унинг ўғли ўзлаштириб олганини даъво қилмоқда.

Манҳэттан Олий судига берилган аризасида Бўлат Назарбоев 2008 йил февралида “Плаза” меҳмонхонаси биносида жойлашган квартирани сотиб олгани, бунинг учун ўша пайтдаги хотини Майра Қурманғалиева ва унинг ўғли Данияр Кесикбаевга ишонч қоғози қилиб берганини баён қилган.

Даъвогарга кўра, даставвал Бўлат Назарбоев ва Майра Қурманғалиева номига расмийлаштирилган квартирани Данияр Кесикбаев ўзига нол долларга “сотган”.

Бу бай чоғида Данияр Кесикбаевни Ню Йоркдаги Isaacs & Associates адвокатлик
Идораси тамсил этгани айтилмоқда.

Мазкур иш бўйича адвокатлик идораси ҳам, “Плаза” меҳмонхонаси маъмурияти ҳам изоҳ беришдан бош тортган.

Судга топширилган ҳужжатларда Данияр Кесикбаев Бўлат Назарбоев пулига Манҳэттаннинг Уолл-стрит кўчасида ҳар бири икки миллиондан бўлган яна икки квартира сотиб олгани қайд этилади. Расмий маълумотларда Данияр Кесикбаев бу манзиллардан бирида қайддан ўтгани акс этган.

Қозоғистон президентининг укаси Бўлат Назарбоев.

Қозоғистон президентининг укаси Бўлат Назарбоев.

Маълумотларга кўра, Бўлат Назарбоев Майра Қурманғалиева билан 2001 йилда никоҳдан ўтган, 2011 йилда бу никоҳ бекор қилинган.

Қозоғистон президентининг укаси ўз аризасида квартира билан боғлиқ можаро ва Майра Қурманғалиева “адлия маҳкамасидан қочиб юргани”дан шу йил хабар топганини билдирган.

Бўлат Назарбоевнинг таъкидлашича, унинг собиқ рафиқаси “одам ўғирлаш, бизнес ҳамкорлардан пул ундириш учун жисмоний зўравонлик қўллаганлик” ва бошқа жиноятлар учун Интерпол ва Қозоғистон расмийлари томонидан қидирилмоқда.

Айни пайтда Интерпол сайтидаги қидирилаётган шахслар рўйхатида Майра Қурманғалиев исми учрамайди.

Мазкур иш суд томонидан қачон кўриб чиқилиши ҳозирча маълум эмас.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG