Линклар

logo-print
Россия Президенти Дмитрий Медведев ва янги сайланган президент Владимир Путин 1 май халқаро меҳнаткашлар куни муносабати билан Москвада уюштирилган намойишда иштирок этди.

Медведев, Путин ва Москва ҳокими Сергей Собянин Москванинг марказий майдонида Мустақил касаба уюшмалари федерацияси аъзолари колоннаси бошида юриш қилдилар. Россия байроқларини кўтариб олган намойишчилар ҳукуматни олқишловчи шиорлар кўтариб чиқдилар.

Айни пайтда, мухолифатнинг “Сўл фронт” аъзолари ва тарафдорлари норозилик акцияси ўтказди.

7 май куни Владимир Путиннинг Россия президенти сифатида олти йиллик муддатга учинчи марта қасамдёдга қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG