Линклар

Ўзбекистон статистикаси маълумотига кўра, 2011 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси 2010 йилга нисбатан 20 фоизга кўпаган ва 2,6 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Чжао Сяога кўра, сўнгги 20 йил давомида икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 50 баробарга кўпайган.

2011 йил охиригача Хитойнинг Ўзбекистонга ётқизган сармояси тўрт миллиард доллардан ошган.

Ҳозирда Хитой Ўзбекистоннинг учинчи энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади.

Ўзбекистонда 400га яқин Хитой ширкати фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG