Линклар

Эҳуд Барак: Эронга қарши ҳар қандай чора кўрилиши мумкин


Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак.

Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак Эрон ядровий қурол ясаши олдини олиш учун барча чоралар кўрилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Бу билан Исроил Эрон Исломий Республикасига қарши ҳарбий ҳужум эҳтимоли борлигига ишора қилди.

Душанба куни Қуддусда сўзлаган Исроил Мудофаа вазири Эроннинг ядровий дастури бўйича яқинда қайта бошланган музокаралардан “қониқиш ҳосил қилмагани” ва Исроил алданиб қолмаслигини таъкидлади.

Эҳуд Барак Эрон ядровий қуролни қўлга киритишига “оз қолгани” ва Исроил ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши кераклигини таъкидлади.

Ғарб давлатлари Теҳронни яширинча ядровий қурол ясашга уринаётганликда айблаб, Эронга қарши қатор иқтисодий санкциялар жорий қилган.

Эрон бу айбловларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG