Линклар

logo-print

Бангладеш Ўзбекистондан пахта сотиб олмоқчи


Бангладеш миллий байроғи.

Бангладеш миллий байроғи.

Бангладеш Савдо вазири Ғулом Ҳусайн бошчилигидаги делегация 2012 йил 5-8 май кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

Ташриф чоғида ўзаро савдо алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилиши режаланган.

Financial Express нашри хабарига кўра, делегациянинг Тошкентга ташрифи чоғида Бангладеш-Ўзбекистон қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Музокараларда Ўзбекистондан пахта импорт қилиш ва Бангладешда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистонга экспорт қилишга асосий эътибор қаратилиши кутилмоқда.

Export Promotion Bureau маълумотига кўра, ўтган йил Бангладеш Ўзбекистонга 2,576 миллион долларлик текстил маҳсулотлари экспорт қилган.

Бу юқори даражали Бангладеш делегациясининг Ўзбекистонга илк ташрифидир.
XS
SM
MD
LG