Линклар

logo-print

Клинтон Хитойда инсон ҳуқуқларини муҳокама қилади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

Хитойга сафар бошлаган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳафта охирида АҚШ-Хитой Стратегик ва иқтисодий мулоқоти доирасида Хитой расмийлари билан бўладиган музокараларда инсон ҳуқуқлари масаласи муҳокама этилишини маълум қилди.

АҚШ Давлат котиби ташрифи хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуанчен 22 апрел куни уй қамоғидан қочишга муваффақ бўлиб, Пекиндаги АҚШ элчихонасидан бошпана топган пайтга тўғри келди.

Давлат котиби ёрдамчиси Курт Кэмпбелл Хитой расмийлари билан Ченнинг тақдири масаласини муҳокама қилиш учун Пекинга режада белгиланганидан олдинроқ жўнаб кетди.

Ҳиллари Клинтон Хитойга сафари олдидан ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ инсон ҳуқуқлари масаласига ёндашув борасида Хитой билан келиша олмаслигини айтди.

Клинтон АҚШ элчихонасида яширгани айтилаётган Чен ҳақида маълумот беришдан бош тортди. Бироқ, музокараларда инсон ҳуқуқлари масаласи ҳам кўтарилишига ваъда берди.

- Конструктив алоқалар келишувга эришилмаётган соҳалар, жумладан, инсон ҳуқуқлари борасида очиқ сўзлашувларни ўз ичига олади. Мен айнан шу руҳда Пекинга жўнаб кетяпман. Мен йиғилиб қолган ҳар бир масала, жумладан, инсон ҳуқуқлари борасида сўзлашув олиб борилишини кафолатлайман,- Ҳиллари Клинтон.

Ундан олдин Япония Бош вазири Ёшиҳико Нода билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот конференциясида сўзлаган АҚШ Президенти Барак Обама инсон ҳуқуқлари аҳволини яхшиласа, Хитой янада кучлироқ мамлакат бўларди, дея баён қилди.

- Мен Хитойдаги инсон ҳуқуқлари аҳволидан матбуот орқали хабардорман ва бу борада ҳозир баёнот бермоқчи эмасман. Шуни таъкидламоқчиманки, ҳар гал Хитой расмийлари билан учрашганимизда инсон ҳуқуқлари масаласи кўтарилади. Биз буни нафақат принципларимиз ва эркинлик ҳақидаги ишончимизга мос келгани учун кўтарамиз балки, инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшиланишидан Хитой янада кучли бўлади деб ўйлаймиз,- деди АҚШ президенти.

Ўтган ҳафта уй қамоғидан қочган ва кейинчали АҚШ элчихонасида бошпана олгани айтилган хитойлик ҳуқуқ ҳимоячиси Чен Гуанчен билан боғлиқ вазият икки давлат ўртасидаги муносабатларга совуқчилик критиши мумкинлигини айтмоқда кузаутвчилар.

Мустақил равишда ҳуқуқий билим олган 40 яшар Чен Гуанчен ёшлик чоғида қаттиқ шамоллашдан сўнг кўзи ожиз бўлиб қолган.

Чен Хитойда мажбурий аборт, аёлларнинг стерилизация қилиниши ва Пекин ҳукуматининг бир оилага бир фарзанд сиёсатига қарши кураш олиб борган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасидаги фаолияти учун тўрт йиллик қамоқ жазосини ўтаганидан сўнг Чен Гуачен 2010 йил сентябр ойидан бери уй қамоғида сақланаётган эди.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган етакчи инсон ҳуқуқлари ташкилоти 30 апрел куни АҚШ ва Хитой дипломатлари Ченнинг Қўшма Штатларига келишига рухсат берилиши масаласида ўзаро келишувга эришиш арафасида эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG