Линклар

logo-print
Афғонистон Миллий хавфсизлик директорати бошлиғи Раҳматулла Набил толиблар етакчиси 25 нафар тарафдори билан бирга қўлга олиниб, ўлдирилганини маълум қилди.

1 май куни Афғонистон Сенатида чиқиш қилган Набил Афғонистон толиблари Ҳарбий кенгаши раиси ўринбосари Мулла Исмоил АҚШ музокарачилари билан сўзлашувда қатнашишга тайёргарлик кўраётгани учун ўлдирилганини айтди.

Раҳматулла Набил воқеа қачон рўй берганини айтмади.

Қотиллик толиблар томонидан амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.

Бироқ толиблар матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳид Мулла Исмоил 25 сафдоши билан бирга қўшни давлатлардан бирида ўлдирилгани ҳақидаги хабарни рад қилиб, у тирик эканини иддао қилди.

Афғонистон толиблари ва АҚШ расмийлари ўртасидаги тинчлик музокаралари март ойида тўхтаб қолган.
XS
SM
MD
LG