Линклар

logo-print

Баҳс майдони: Нурчилар ўзбек жамиятига хавф соладими?

  • Садриддин Ашур

"Нурчилар" оқимига алоқадорликда айбланган ёшлар устидан ўтказилган суд Ўзбекистон телевидениесида ёритилди.

"Нурчилар" оқимига алоқадорликда айбланган ёшлар устидан ўтказилган суд Ўзбекистон телевидениесида ёритилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистонда диний сабаларга кўра қамалаётганлар сафига "нурчилар" диний оқимига алоқадорликда айбланиб жазоланаётган зиёли ёшлар қўшилмоқда. Бундан ташқари ўтган йили Ўзбекистонда фаолият олиб борган туркиялик тадбиркорларнинг бизнеси тортиб олиниб, мамлакатдан ҳайдалишига "иқтисодий жиноятлар"дан ташқари "нурчилар" диний оқимига алоқадорлик айблари ҳам сабаб бўлди. Баҳс майдонининг бугунги мавзуси Ўзбекистон ҳукумати миллий хавфсизликка таҳдидлар сирасига "нурчилар" ҳодисасини қўшиши ортидаги сабаблар ҳақида.

Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистонда “нурчилик”да айбланиб, ўнлаб зиёли ёшлар қамалди.

2010-2011 йиллар давомида Ўзбекистондаги турк лицейларида ўқиган жуда кўп илмли ва зиёли ёшлар ҳам “нурчилик” диний оқимига алоқадорликда айбланиб, гуруҳ-гуруҳ қамоққа ташланди.

Таълим ва маданият соҳасида ишлайдиган бу ёшларга “нурчилик” диний оқими ғояларини Ўзбекистонда тарқатиш айблари қўйилди.

Озодлик 24 апрел куни Ўзбекистондаги “Туркуаз” раҳбари туркиялик Воҳид Гунеш 9,5 ойлик ҳибсдан сўнг уйига қайтгани ҳақида хабар берган эди.

Воҳид Гунеш етакчилик қилган "Туркуаз" ширкатига қўйилган айбловлар орасида “Савдо марказида намозхоналар борлиги, диний китоблар борлиги, Мустафо Камол Ота туркнинг сурати чиққани, Қуръони карим чиққани айтилди ва булар катта айбдек талқин қилинди”, дейди Воҳид Гунеш Озодлик билан суҳбатда.

Хўш, Ўзбекистон миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрсатилаётган "нурчилар" оқими, ҳақиқатан ҳам реал таҳдидми, ё керагидан ортиқ бўрттирилганми?

Баҳс майдони қатнашчиларидан бири Ўзбекистон ҳукуматининг хавотирларида асос бор, деса, бошқа иштирокчи ўзгача фикрни ёқлайди.

Бу масалада Ўзбекистон ҳукумати позициясини тўла қувватловчи Аҳмаджон Комилов Германияда ўқийди. У ҳам "нурчилик"да айбланиб қамалган ёшларнинг кўпчилиги каби Ўзбекистондаги турк лицейиларидан бирида таълим олган.

АҚШда яшаётган Баҳодир Файз бу фикрга қўшилмайди. Унинг фикрича, Ўзбекистонда илмли ёшларнинг нурчиликда айбланиб қамалиши ва турк сармоядорларининг ҳайдалиши ортида бошқа сабаблар бор. Баҳодир Файз Туркияда таҳсил олган.

Баҳс майдонининг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG