Линклар

АҚШ Юлия Тимошенко саломатлиги борасида "чуқур ташвиш" билдирди


Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкога нисбатан қамоқда қўпол муомалада бўлингани айтилмоқда.

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкога нисбатан қамоқда қўпол муомалада бўлингани айтилмоқда.

АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон озодликдан маҳрум қилинган Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенкога нисбатан қамоқхонада бўлаётган муносабатдан Қўшма Штатлар “чуқур ташвишда” эканини билдирди.

Хизмат салоҳиятини суиистеъмол қилганликда айбланиб етти йилга қамалган Тимошенко жазо муддатини Харков қамоқхонасида ўтамоқда.

Тимошенко ўзини қамоқхона нозирлари калтаклаганидан шикоят қилган.

Унинг тарафдорлари Тимошенконинг қорнида кўк доғлар акс этган фотосуратни чоп қилди. Тимошенко қамоқда очлик эълон қилган.

Ҳиллари Клинтон баёнотида Юлия Тимошенкога зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилиши ва АҚШ элчисининг у билан учрашишга рухсат беришга чақирган.

Душанба куни украиналик прокурорлар Тимошенконинг бадани кроватнинг чети каби “қаттиқ жисмга туртиниб кетгани” натижасида кўкарган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
XS
SM
MD
LG