Линклар

АҚШ президенти Барак Обама ва Афғонистон президенти Ҳамид Карзай стратегик ҳамкорлик келишувига имзо чекишди.

Келишувда АҚШ қўшинлари 2014 йилда Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ва молиявий ҳамкорлик шарт-шароитлари белгиланган.

Кобулда имзо чекилган ҳужжатга кўра, 2014 йилдан кейин АҚШ ўз армиясининг бир қисмини Афғонистонда сақлаб қолади.

Қоладиган АҚШ аскарларининг афғон хавфсизлик кучлари учун махсус трейнинглар ўтказиши ва Ал-Қоида гуруҳига қарши аниқ ҳужумлар уюштириш билан шуғулланиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG