Линклар

logo-print
Покистоннинг Балужистон вилоятида содир бўлган бомба портлашида икки киши ҳалок бўлди, 5 ҳарбий ва 11 фуқаро яраланди.

Сешанба куни Афғонистон ва Ироқ чегаралари яқинидаги Кветта шаҳрида рўй берган портлаш маъсулиятини Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Маҳаллий полиция йўл четига қўйилган автомобилга ўрнатилган бомба Покистон ҳарбийларига қарши ишлатилганлигини айтмоқда.

29 апрел куни Кветта шаҳрида Халқаро Қизил хоч қўмитасига ишлаган шифокор Халил Расжид Даленинг бошсиз танаси топилган эди.
XS
SM
MD
LG