Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши тасдиқлаган режага кўра¸ 300 қуролсиз кузатувчининг барчаси май ойи охиригача Сурияга юборилади.

Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Тинчликни сақлаш амалиётлари бўйича ўринбосари Эрве Ладсус маълум қилди.

Унга кўра, айни дамда Сурияда тинчликпарвар кузатувчиларнинг 24 вакили жойлашган ва жами 150 киши БМТ кузатувчилик миссиясига жалб қилинган.

Хавфсизлик кенгаши тасдиқлаган кузатувчилар ўт очишни тўхтатиш келишувига риоя қилинишини назорат этади.

Бу келишув 12 апрел куни кучга кирган бўлишига қарамай, Сурия ҳукумати армияси ва исёнчилар ўртасида отишмалар ҳалигача давом этмоқда.

Сурияда Башар Ассад режимига қарши бошланган исён 14 ойдан бери давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG