Линклар

Ўзбекистонлик футбол рефериси Валентин Коваленко 2014 йили Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионатида хизмат қилиши мумкин бўлган заҳира ҳаками сифатида танланди.

Бу ҳақда Осиё Футбол конфедерациясининг Ўзбекистон Футбол федерациясига йўллаган расмий хатида айтилган.

Осиё Футбол конфедерациясининг элит ҳакамлар рўйхатидан жой олган Валентин Коваленко жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган иккинчи ўзбекистонлик реферига айланди.

Олдинроқ ҳакам Равшан Эрматов ҳам Бразилияда ўтадиган футбол тадбирида хизмат қилувчи номзод ҳакамлар рўйхатига киритилган эди.
XS
SM
MD
LG