Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:38

"Кучли" давлат – кучли цензура


Committee to Protect Journalists - CPJ Official Logo
Committee to Protect Journalists - CPJ Official Logo

Маркази Ню Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистонни матбуот энг кучли цензура қилинаëтган ўн давлат рўйхатига киритди.

Дунë матбуотидаги цензура аҳволига оид йиллик ҳисоботини эълон қилган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасига кўра¸ Ўзбекистонда журналистлар доимий тазйиқ ва таъқиб остида яшаб¸ ишламоқдалар.

Қўмита директори ўринбосари Роберт Маҳонийнинг билдиришича¸ Ўзбекистон нафақат постсовет ҳудуди¸ балки бутун дунëда давлат цензурасининг шавқатсизлиги билан ажраб туради.

- Ўзбекистон ичкарисида мустақил оммавий ахборот воситаси қолмаган. Ташқаридан туриб фаолият юрғизаëтган мустақил матбуот нашрлари сайти тўсилган¸ ҳатто Ўзбекистонга оид муҳим сўзлар ҳам бўғиб қўйилган. Айни кунларда камида беш нафар мухбир ўз фаолияти учун узоқ муддатлик қамоқ жазосини ўтамоқда. Хориж журналистлари мамлакатдан ҳайдаб чиқарилган¸ дейди “Дунëдаги энг кучли цензура ўрнатилган 10 давлат” рўйхатини тақдим этган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси расмийси.

Мазкур ўнликка Ўзбекистон баробарида собиқ иттифоқ давлатларидан Туркманистон¸ Озарбайжон ва Беларус киритилди.

Эритрея¸ Шимолий Корея¸ Сурия¸ Эрон¸ Бирма¸ Саудий Арабистони¸ Куба¸ Экваториал Гвинея каби давлатлар Журнaлистларни ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан дунëда эркин матбуотни энг кўп топтаëтган давлатлар сирасига киритилди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг мазкур ҳисоботи 3 май куни нишонланиладиган Жаҳон Матбуот эркинлиги куни арафасида эълон қилинди.

Мазкур сана арафасида дунëдаги матбуот вазиятига оид янги йиллик ҳисоботини эълон қилган Freedom House – Озодлик уйи ташкилоти ҳам Ўзбекистонни матбуоти мутлақ эркин бўлмаган давлатлар рўйхатига киритди.

Ўзбекистон 197 давлатдаги вазият тадқиқ этилган мазкур ҳисоботнинг 195-поғонасига қўйилди.
XS
SM
MD
LG