Линклар

АҚШ бин Ладинга оид айрим ҳужжатларни чоп қилади


World -- A grab from previously unreleased video shows slain former Al-Qaeda chief Osama bin Laden, 12Se2011

World -- A grab from previously unreleased video shows slain former Al-Qaeda chief Osama bin Laden, 12Se2011

Ал-Қоида тармоғи етакчиси Усама бин Ладиннинг АҚШ махсус кучлари томонидан ўлдирилганига бир йил тўлди.

Шу муносабат билан АҚШ хавфсизлик идоралари бин Ладинга қарашли айрим мактуб ва ëзишмаларни жамоатчиликка эълон этишга қарор қилди.

Террорчиликка қарши кураш бўйича Оқ уй раҳбари Жон Бреннаннинг билдиришича¸ махфийлик муҳри олиб ташланган мазкур ҳужжатлар пайшанба кундан бошлаб АҚШ армиясининг аксил-террор маркази Интернет сайтида чоп этила бошлайди.

Жамоатчиликка эълон қилинадиган ëзишмалар Покистоннинг Абботобод шаҳрида Усама бин Ладинни йўқ қилиш амалиëти пайтида АҚШ денгизчилари томонидан қўлга киритилган ҳужжатларнинг бир қисмидир.

Бу ҳужжатлар орасида Усама бин Ладин кундалиги ҳам бор.
XS
SM
MD
LG