Линклар

Миср расмийларига кўра¸ мамлакат Мудофаа вазирлигининг Қоҳирадаги бош қароргоҳи яқинида намойишчилар ва қуролли ҳужумчилар ўртасида юзага чиққан тўқнашув оқибатида камида 11 намойишчи ўлдирилган.

Мамлакатдаги ҳарбий бошқарув тугатилиши талаби билан бир неча кундан бери вазирлик биноси олдида намойиш ўтказаëтганларга ҳужум қилган гуруҳга оид ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмади.

Хабарларга кўра¸ эрта тонгда юз берган тўқнашув пайтида иккала томон ҳам қўлбола бомба ва тош билан бир-бирига хуруж қилган.

Айтилишича¸ намойишчилар аксари Миср президентлик сайловига қўйилмаган ашаддий диндор даъвогар тарафдорларидир.

Бугунги қонли тўқнашувлар муносабати билан Миср президентлигига даъво қилаëтган икки етакчи номзод – Муҳаммад Мурсий ва Абдул Моним Абул Фотуҳ ўз сайловолди тадбирларини бекор қилди.

Ўтган йил февралида Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери ўтказиладиган илк президентлик сайловлари 23-24 май кунларига белгиланган.
XS
SM
MD
LG