Линклар

Янги эълон қилинган расмий статистикага кўра¸ евроҳудудга кирган 17 давлатдаги ишсизлик даражаси қарийб 11 фоизга етган. Бу эса¸ евроҳудуд ташкил этилган 1999 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

Европа иттифоқининг статистика идораси бўлган Евростат чоршанба куни эълон қилган ҳисоботга кўра¸ жорий йил март охирида евроҳудуддаги ишсизлик 10¸9 фоизни ташкил этган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 9¸9 фоиз атрофида бўлган.

Иқтисодий таҳлилчиларга кўра¸ ишсизлик кўрсаткичининг ошиши евроҳудудда ҳукм сураëтган инқироз ва қарз домига ботган ҳукуматлар қўллаëтган кескин молиявий сиëсат маҳсулидир.

Расмий рақамларга кўра¸ евроҳудудда ишсизлик даражаси Испанияда энг баланд бўлиб¸ бу мамлакатда ишга яроқли аҳолининг 24 фоизи бугун ишсиздир.

Бу борада энг яхши вазият Германияда ва апрел ойида Германиядаги ишсизлик даражаси 7 фоизга тушган.
XS
SM
MD
LG