Линклар

Собиқ Бош вазир Юлия Тимошенкога нисбатан қамоқхонада қилинаëтган ноқонуний муносабатга норозилик тариқасида Австрия ҳукумати ҳам Украинада ўтадиган Евро-2012 футбол ўйинларини бойкот қилажагини билдирди.

Австрия Ташқи ишлар вазири Майкл Шпинделеггерга кўра¸ 8 июн куни бошланадиган Европа футбол беллашувида бирор Австрия расмийси иштирок этмайди.

Украина ҳукуматининг собиқ ғарбпараст раҳбари Юлия Тимошенко ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилишда айбланиб¸ 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Яқинда ўзининг қамоқхона нозирлари томонидан калтакланганини даъво қилган Юлия Тимошенко бундай муомалага қарши норозилик тариқасида очлик эълон қилди.

Тимошенконинг сиëсий асосда жазоланганини таъкидлаëтган Европа иттифоқи раҳбарлари унинг қамоқхонадаги шароити хусусида хавотир билдирмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра¸ Германия расмийлари ҳам Украинада ўтадиган бу йилги Европа футбол мусобақаларини бойкот қилиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG