Линклар

logo-print

АҚШ хитойлик диссидент хавфсизлиги таъминланишини билдирди


Чен Гуангчен 2 май куни Пекиндаги касалхонага олиб келинди.

Чен Гуангчен 2 май куни Пекиндаги касалхонага олиб келинди.

Ҳозирда Хитойга сафар қилаëтган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон хитойлик кўзи ожиз диссидент Чен Гуангчен ва унинг оиласи хавфсизлигини бундан кейин ҳам таъминлаш қарорида қатъий эканини билдирди.

Пекинда Хитой раҳбарлари билан ўтказган учрашувларидан сўнг Клинтон хоним икки давлат расмийлари 40 яшар Чен Гуангченга муносабат борасида ўзаро англашинувга эришилганини таъкидлади.

Уй қамоғида сақлаб келинган диссидент 22 апрел куни Пекиндаги АҚШ элчихонасига қочиб келиб¸ бу ерда ўзининг қаттиқ калтакланганини маълум қилган эди.

Хитой ҳукумати юрғизаëтган “бир оилага бир фарзанд” сиëсатининг кескин танқидчиси бўлган Чен Гуангчен чоршанба куни АҚШ элчихонаси биносини тарк қилди.

Айтилишича¸ диссидент ўзи ва унинг оиласи хавфсизлиги таъминланишига оид расмий кафолатлардан сўнг Хитой ичкарисидаги бехатар жойга кўчирилган.
XS
SM
MD
LG