Линклар

Гулнора Каримовага қарашли Terra Group - 10 ëшда


Terra Group ўзининг 10 йиллигини Тошкентда катта байрам қилмоқда.

Terra Group ўзининг 10 йиллигини Тошкентда катта байрам қилмоқда.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова ташкил қилган¸ шоу ва медиа дунëсини қамраган Terra Group тузилганига 10 йил тўлди.

Terra Groupига оид¸ ялтироқ “Жаннатмакон” журнали дизайнер рассомининг Озодликка айтишича, 9 май куни Туркистон саройида бу санага бағишланган тадбир бўлиб ўтади.

Тадбирда мусиқа ва кино юлдузларининг иштирок этиши билдирилди.

Бундан 10 йил бурун Terra Group учта ташкилотдан иборат эди. Терра радиоканали ва овоз ëзиш студияси. "BellaTerra" журнали ва PanTerra продюссерлик гуруҳи.


BellaTerra журналининг ялтироқ муқовалари.

BellaTerra журналининг ялтироқ муқовалари.

Суҳбатдошимиз оид бўлган “Жаннатмакон”журнали кейинроқ ташкил бўлган.

Terra Group бағрида ташкил қилинган¸ "Ижрочилар гилдияси" вакили Анна Челпакованинг Озодликка билдиришича, айни кунларда Тошкентдаги Фотография уйида "BellaTerra" журнали ялтироқ муқоваларининг кўргазмаси ўтмоқда.

Кўргазманинг 7 майгача очиқ бўлиши билдирилди.

3 май куни Терра радиоканалининг DJ Anastasia иштирокида байрам тадбирини ўтказиши тарғиб қилинди.

Анна Челпаковага кўра¸ бутун май ойи Terraни шарафлаган тадбирлар билан тўла бўлади.

Бу тадбирларда Божалар¸ Ummon, Zarba, Sahro ва Shod гуруҳлари иштирок этиш истагини билдирган.

Гулнора - Terra Group дояси

Интернетдаги Компромат.ru нашри 2002 йилда Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова мамлакат медиа ва шоу дунëсини ишғол қилиш учун Terra Groupни ташкил қилганини ëзган эди.

Бу гуруҳга оид "BellaTerra" журнали дастлабки йилларда Гулнора Каримованинг бевосита фаол иштирокида чоп қилинган эди¸ деб эслайди ўша йиллари "BellaTerra" билан мусиқашунослик соҳасида ҳамкорлик қилган ва ҳозир хорижда истиқомат қилувчи бастакор.

Овози ëзилиши ва исми айтилишини истамаган бу суҳбатдошга кўра¸ "BellaTerra" журналидаги профессионал дизайнерлар доимо Гулноранинг ноўрин аралашувидан нолишган.

Асосан хотин-қизларга мўлжалланган ялтироқ (гламур) "BellaTerra" журнали 2002 йилдан бошлаб Terra Group ҳомийлигида нашр қилиниб келинади.


Гулнора Каримова.

Гулнора Каримова.

Бу журналнинг бир варағида Имом Бухорий мажмуасида фотиҳага қўл очган Гулнора Каримованинг суратлари ¸кейинги варақда эса бу хонимнинг сон ва кўкракларни қисман ошкор қилган суратларини кўрамиз.

Айни пайтда "BellaTerra" журналининг ўзбек жамиятининг кенг қатламларига ëйилмагани кузатилади.

Кузатувчилар "BellaTerra" дан кўра “Даракчи” нашрининг оммабоп эканини айтишади.

"BellaTerra" нинг ўзбекча эгизи бўлмиш “Жаннатмакон” журнали ходимининг Озодликка айтишича¸ бу журнал жамиятнинг бадавлат ва элита қисмига мўлжалланган.

Озодликка сим қоққан тошкентликлардан бирига кўра¸ айни кунларда Тошкентдаги магазинларда олти шиша “Фанта” қопқоғини келтирганларга бир дона "BellaTerra" бермоқда.

Айни пайтда¸ Фарғона.ру нашри пойтахтдаги ўз манбаларига асосланиб¸ олти дона Фанта идиши белига ëпиштирилган ëрлиққа бир дона "BellaTerra" журнали берилаëтганини ëзди.

Демак¸ бугун ҳар донаси 2300 сўм турадиган олти дона бир литрлик “Фанта” ичишга қурби етган ўзбек сотувдаги нархи қарийб 10 000 сўм бўлган "BellaTerra" ўқиш бахтига нойил бўлади.

Айрим кузатувчиларга кўра¸ бундай бартер қўйнидан тўкилса¸ қўнжига деган асосда амалга оширилмоқда. Зотан¸ Ўзбекистондаги Coca-Cola ва Fanta каби салқин ичимликлар ишлаб чиқариш ширкатларининг ҳам Гулнора Каримова назоратида экани тахмин қилинади.

Terra Group ишғоли

Бундан 10 йил муқаддам шоу дунëсини забт қилиш учун очилган Terra Group бугун бошқа соҳаларга ҳам назарини тиккан.

Такси ва юридик хизматлар¸ кўчмас мулк савдоси Terra Groupга оид янги соҳалардир.

Айни пайтда¸Terra Group TVM ва “СофТС” телеканали , Terra, Zamin FM и A’lo FM радиоларининг соҳиби.

Болалар учун BabyTerra, ëшлар учун “Самое новое ОБ” журналлари чоп қилинмоқда.

PanTerra Studio ва Zamin Film студиялари эса шоу бизнес вакилларини тобора кенгроқ қамрамоқда.
XS
SM
MD
LG