Линклар

Албанияда 1998-1999 йиллардаги уруш даврида содир этилган ноқонуний тана азолари савдоси устидан халқаро текшириш ўтказиш учун қонун тайёрланмоқда.

Мамлакат Бош вазири Сали Беришанинг маълум қилишича, тайёрланаётган қонун яқин кунларда қабул қилиниши мумкин.

Янги қонун Европа Иттифоқи халқаро текширувчиларининг Албания ҳудудида уруш давридаги ноқонуний органлар савдоси бўйича текширув ўтказиши учун замин яратади.

Қонунга Европа Кенгаши маърузачиси Дик Мартининг 2010 йилда чиқарган ҳисоботи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ҳисоботда 90-йиллар охирларида исёнкор Косово Озодлик Армияси вакиллари ноқонуний органлар савдоси билан шуғуллангани, сотилган тана аъзоларининг эса¸ серб маҳбуслардан олингани айтилган.

Косово ва Албания ҳисобот хулосаларини инкор этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG