Линклар

logo-print
Саудия Арабистони Эрон ҳукуматини Кўрфаз давлатларидаги вазиятни кескинлаштиришга уринаётганликда айблади.

Риёд шаҳрида ўтган Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши йиғинида Саудия Арабистони шаҳзодаси Найеф Эронни мунозарали оролларни “босиб олган”ликда айблади. Саудий шаҳзодасига кўра¸ Ислом жумҳуриятининг Баҳрайндаги исёнларда қўли бор.

-Саудия Арабистони ва қолган Кўрфаз кенгаши мамлакатлари Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари суверинитети ва барқарорлигини асрашда бир ёқадан бош чиқарамиз. Бу мамлакатларнинг хавфсизлиги бутун кенгаш хафвсизлигидир¸ деди шаҳзода Найеф.

Апрел ойида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Ислом Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ихтилофга сабаб бўлаётган Абумусо оролига ташриф буюрган эди.
XS
SM
MD
LG