Линклар

Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клуби 2 май куни “Жар” стадионида Саудия Арабистонинг “Ал Иттиҳод” жамоасига мағлуб бўлди.

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи ўйинлари доирасида ўтган мазкур ўйин 1:2 ҳисобида якунланди.

Ўзбекистоннинг Осиё Чемпионлар Лигасида қатнашаётган яна икки жамоаси – “Насаф” ва “Бунёдкор” учун ҳам сўнгги ўйинлар муваффақиятсиз бўлди.

Қаршининг “Насаф” жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида “Ал Жазира” жамоасига 4:1 ҳисоби билан мағлуб бўлди.

Миржалол Қосимов етакчилигидаги Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби эса Австралияда “Аделаида Юнайтед” жамоаси билан дуранг қайд этди.
XS
SM
MD
LG