Линклар

logo-print
Қирғизистон ҳуқуқ тартибот идоралари катта миқдорда героин олиб кетаётган фуқарони қўлга олди.

60 килограммга тенглиги айтилаётган гиёҳванд моддани олиб кетаётган машина мамлакатнинг Тожикистон чегарасига яқин ҳудудда ушланган.

Наркотик моддалар контрабандаси билан ушланган шахснинг Боткен вилоятидан экани ва унинг Тожикистондан келаётган героинни Россия ва Европа мамлакатларига жўнатмоқчи бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG