Линклар

logo-print
Тожикистонда олти оила ота-оналари балоғатга етмаган қизларини турмушга чиқишга мажбурлаганликлари учун маҳкамага тортилди.

Хатлон вилояти расмийларнинг маълум қилишича, бу каби жиноий ишларнинг очилишига сўнгги вақтда кенг тарқалаётган эрта турмуш қуриш одати сабаб бўлган.

Агар ота-оналар айбдор деб топилса, улар 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мамлакат қонунига кўра, фуқаролар 18 ёшидан бошлаб турмуш қуриш хуқуқига эгалар.

Рамийларнинг айтишича, Тожикистонда ажралиш даражаси 50 фоизга етган ва оилаларнинг тезда бузилиб кетишига қизларнинг эрта эрга берилаëтгани сабаб бўлмоқда.

Хатлонда ота-оналарга қарши очилган жиноий ишлар¸ расмийларга кўра¸ бошқалар учун ўрнак бўлиши мумкин.
XS
SM
MD
LG