Линклар

Хитойлик кўзи ожиз қуқуқ фаоли Чен Гуанчен АҚШ президенти Барак Обамадан ўзи ва оиласини Хитойдан олиб чиқиб кетишни сўради.

Диссидент бу сўров билан чоршанба куни Пекиндаги АҚШ элчихонасини тарк этаётган вақтида мухбирлар олдида мурожаат қилди.

Ҳуқуқ фаолининг Хитойни тарк этиш қарорига унинг оилаисига бўлган таҳдидлар сабаб бўлгани айтилмоқда.

Хитой ҳукумати юргизаётган “бир оилага бир фарзанд” сиёсатининг кескин танқидчиси бўлган Чен Гуангчен 22 апрел куни уй қамоғидан қочиб АҚШ элчихонасига яширинган эди.

Ҳозирда Хитойга сафар қилаётган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон икки давлат расмийлари 40 яшар Гуангченга муносабат борасида ўзаро англашинувга эришилганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG