Линклар

А. Сердюков: Россия АҚШ билан Европада аксил-ракета тизимлари хусусида келиша олмаяпти


Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюков.

Россия Мудофаа вазири Анатолий Сердюков.

Россия Мудофаа вазири Қўшма Штатлар билан Европада аксил-ракета мудофаа тизими элементларини жойлаштириш хусусидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди, дея баён қилди. Анатолий Сердюков пайшанба куни Москвада бошланган аксил-ракета мудофааси масалаларига бағишланган конференцияда қилган чиқишида томонлар мазкур масала бўйича келишмовчиликларни бартараф қилиш учун ўзаро муроса нуқтасини топа олмади, дея таъкидлади.

Россия АҚШ Европада ўрнатишни режалаштираётган мудофаа тизимларини ўзига нисбатан потенциал хавф сифатида кўради. Қўшма Штатлар эса, радарлар тизими Европа минтақасини Эрон каби давлатлардан келаётган ракета ҳужумидан ҳимоялашга қаратилганини айтиб келади.

Россия 2010 йилда аксил-ракета мудофаа масаласида НАТО билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган эди, лекин бу борада келишувга эриша олгани йўқ.
Москвада ўтаётган анжуманда 50 дан ортиқ давлат, жумладан Қўшма Штатлар вакиллари қатнашмоқда.
XS
SM
MD
LG