Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:32

Россияда мигрантлар учун амнистия тайёрланмоқда


Россияда Миграция амнистияси тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланмоқда.

Қонун лойиҳаси устида иш олиб бораётган “Миграция XXI аср” жамғармаси шу йилнинг кузида Россия ҳукуматига ташаббуснинг якуний кўринишини тақдим этиш ниятида.

- Амнистия асосан меҳнат муҳожирларига қаратилган. Унга биноан мамлакатда қалбаки ёки муддати эскирган ҳужжатлар билан яшаб келаётган муҳожир кўнгилли равишда “таслим” бўлади ва зарурий ҳужжатларни расмийлаштиради. Биз Россияда "қулликнинг" йўқ қилиниши тарафдоримиз, дейди “Миграция XXI аср” ташкилоти раҳбари, Россия Федерал миграция хизмати бошлиғи собиқ ўринбосари Вячеслав Поставнин Озодлик билан суҳбатда.

Поставнинг фикрича, бундай амнистия кўплаб мамлакатларда қўлланиб келинади.

Лойиҳа ташаббусчилари бу тадбир натижасида Россия фуқаролигини ололмаётган шахсларни ҳам легаллаштиришни ражалаштирмоқда.

Росси Федерал миграция хизмати маълумотларига кўра, Россияда 5 миллионга яқин ноқонуний муҳожирлар истиқомат қилади. Мустақил манбалар Россиядан юборилаётган пул жўнатмалари ҳажмидан келиб чиқиб, нолегал муҳожирлар сони икки баробар кўпроқ эканини тахмин қилади.

Шунингдек, мустақил манбалар фикрича, Россияда мардикорлик қилаётган ўзбекистоликларнинг ўзи 3 миллиондан ошиқни ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG