Линклар

logo-print
Афғонистонда Ўзбекистон Исломий ҳаракати етакчиларидан бири қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Афғонистондаги халқаро коалиция қўмондолигига таяниб, Регнум агентлигининг хабар қилишича, Қундуз вилоятининг Имон Соҳиб тумани яқинида халқаро ва маҳаллий кучлар ўтказган қўшма амалиёт натижасида қўлга олинган ЎИҲ етакчиси “бутун минтақада халқаро ва афғон хавсизлик кучларига қарши террор ҳуружларини режалаштириб амалга оширган ва Афғонистон мулозимларини ўлдириш мақсадида фитналар уюштирганликда гумон қилинмоқда”.

У билан бирга яна икки жанггари қўлга олиниб, битта АК-47 автомати ва қурол аслахалар мусодара қилинган.

Ўтган ой бошида халқаро коалиция кучлари ЎИҲнинг Афғонистондаги етакчиларидан бири Усмони Соҳибни ўлдирган эди.
XS
SM
MD
LG