Линклар

logo-print

Тожикистонда яна бир исломий гуруҳ тақиқланди


Тожикистон Олий суди Жамоат Ансаруллоҳ диний ташкилоти фаолиятини эксртемистик, дея топиб, уни мамлакат ҳудудида тақиқлади.

Пайшанба кунги қарорга ўтган йили диний гуруҳнинг бир неча видеоролик эълон қилиб, тожикистонликларни “кофирларга қарши” жиҳодга чақиргани ва мамлакатда Қуръони каримга асосланган тузум ўрнатилишига чақиргани сабаб бўлди.

Расмийлар яқинда махсус кучлар томонидан ўлдирiлган жанггари етакчисини мазкур гуруҳ аъзоси дея эълон қилган.

Тожикистон ҳукумати 2000 йилдан бери мамлакатда 10 дан ортиқ исломий гуруҳ, жумладан Ал-Қоида, Толибон, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, ва Ҳизбут-Таҳрир кабиларни қонундан ташқари деб эълон қилган.
XS
SM
MD
LG