Линклар

Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатдаги АҚШ базасининг 2014 йил июл ойидан кейинги истиқболи Афғонистондаги вазият ривожи ҳамда Вашингтоннинг база учун ижара ҳаққини кўтаришга тайёрлигига қараб ҳал этилишини баён қилди.

Атамбаев чоршанба куни қилган чиқишида Манас ҳарбий базасининг тақдири Қирғизистон ва унинг стратегик шериклари манфаатларидан келиб чиқиб белгиланади, деди.

АҚШ ҳозирда Афғонистондаги ҳарбий амалиётлар учун транзит нуқтаси сифатида хизмат қиладиган Манас базаси учун йилига 60 миллион АҚШ доллари миқдорида ижара ҳақи тўлайди.

НАТО қўшинларининг катта қисми 2014 йилнинг охирига қадар Афғонистондан олиб чиқилиши режалаштирилган. Таҳлилчиларга кўра, Атамбаевнинг кечаги баёноти 2014 йилда АҚШ базасини мамлакатдан чиқариш тўғрисидаги аввалги позицияси юмшаганидан далолатдир.
XS
SM
MD
LG