Линклар

Ироқ вице президенти суди қолдирилди


Ироқ вице президенти Ториқ Ал-Ҳошимий.

Ироқ вице президенти Ториқ Ал-Ҳошимий.

Ироқда террорчилик ва ўлим командаларини бошқарганликда айбланаётган мамлакат вице президенти Ториқ Ал-Ҳошимий устидан сиртдан ўтказилиши керак бўлган суд мажлиси 10 майга қолдирилди. Ҳошимийнинг адвокатлари пайшанба куни суд ҳайъатида мазкур ишни кўриб чиқиш учун парламент комиссияси тузилишини сўради.

Асосан шиалардан ташкил топган Ироқ ҳукуматидаги суннийлар раҳнамоси ҳисобланган Ҳошимий ўзига қўйилган айбловларни сиёсий тусга эга, дея инкор қилган ва мамлакатни тарк этган. Душанба куни Ҳошимий ва унинг тан соқчиларидан бир нечтасига олти нафар судяни ўлдирганлик айби эълон қилинди.

Ҳошимийга нисбатан айбловлар ўтган йилнинг декабрида, АҚШ қўшинлари Ироқдан олиб чиқилгач, ҳукумат ичида сиёсий бўҳрон вужудга келганида илгари сурилган эди.
XS
SM
MD
LG