Линклар

Чен Гуангчен АҚШдан бошпана сўрамоқда


Чен Гуангчен 2 май куни Пекиндаги касалхонага АҚШ элчиси Гэри Лок ҳамроҳлигида олиб келинди.

Чен Гуангчен 2 май куни Пекиндаги касалхонага АҚШ элчиси Гэри Лок ҳамроҳлигида олиб келинди.

Қўшма Штатлар расмийлари хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуангченг Хитойни тарк этиш истагида эканини тасдиқлади. АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Нуланднинг пайшанба куни қилган чиқишида айтишича, АҚШ расмийлари Чен билан учрашгани ва у ўзи ва аёли Хитойни тарк этиш истагида эканини маълум қилган.

Вашингтон ва Пекин ўртасидаги дипломатик мунозарага сабаб бўлган кўзи ожиз диссидент ўтган ҳафта уй қамоғидан қочиб АҚШ элчихонасида олти кун давомида яшириниб ўтирди.

Ҳуқуқ фаоли чоршанба куни Пекиндаги АҚШ элчихонасини тарк этгач, унинг Хитой расмийлари назоратида экани хабар қилинди. АҚШнинг Пекиндаги элчиси Гэри Лок ҳуқуқ фаоли Ченга нисбатан элчихона ҳудудини тарк этиш борасида босим кўрсатилмаганини таъкидлади. Унинг айтишича Хитой расмийлари мазкур масалани мамлакатга ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан муҳокама қилган.
XS
SM
MD
LG