Линклар

logo-print

3 май - Жаҳон матубот эркинлиги куни. Бу кунда сўз ва ифода эркинлиги билан боғлиқ муаммоларга қайта назар солинади, овози бўғилганлар, ҳақ сўзни айтгани учун қамоққа ташланган журналистлар яна бир эсга олинади.


Энг муҳими¸ сўз эркинлиги демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири экани яна таъкидланилади.

Дунëда сўз эркинлиги таъминланган мамлакатлар сонидан кўра сўз эркинлиги бўғилган мамлакатлар сони озроқ.

Шимолий Корея, Куба, Туркманистон, Беларус...

Ўзбекистон ҳам сўз эркинлиги бўғилган мамлакатлар ўнлигида¸ мана 20 йилдирки¸ собит ўрин олиб келмоқда.

3 май арафасида бирданига учта халқаро ташкилот Ўзбекистонни эркин матбуот душмани деб эълон қилди.

Озодлик уйи¸Чегара билмас мухбирлар¸ Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳисоботларида Ўзбекистон матбуотни цензура қилаëтган 10 давлатдан бири¸ эркин матбуот кушандаси дея баҳоланди.

Муҳаммад Солиҳ ва Галима Бухорбоева Брюсселдаги намойишда биргаликда шиор кўтаришди. 2006 йил¸ 13 май.

Муҳаммад Солиҳ ва Галима Бухорбоева Брюсселдаги намойишда биргаликда шиор кўтаришди. 2006 йил¸ 13 май.

Ўзбекистондаги сўз ва матбуот эркинлиги вазияти билан боғлиқ вазиятни "Қурултой" дастурида Ўзбекистон Эрк демократик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ¸ Uznews.net нашри бош муҳаррири Галима Бухорбоева¸ таниқли рассом Вячислав Охунов муҳокама қилди.

Шунингдек бу эшиттиришда исломий ғояларга мойил ëшлар вакили сифатида АҚШда истиқомат қилаëтган Аҳмаджон Раҳимов ҳам иштирок қилди.

Аҳмаджон Британияда олий таҳсил олиб¸ АҚШда ишламоқда. Аҳмаджон Шимолий Америка Ислом кенгаши аъзоси.

Нега бугун Ўзбекистон сўз эркинлиги бўғилаëтган, журналистлар қамоқда жазо ўтаëтган мамлакатга айланди?

Аксар суҳбатларда Ўзбекистонда сўз эркинлиги бўлиши учун эркин жамият бўлиши лозим деган хулоса чиқарилади.

Айни пайтда Ўзбекистон ташқарисида¸ эркин¸ либерал жамиятларда яшаëтган ўзбекистонликларда ҳам эркин матбуотга тоқатли бўлиш малакаси етишмаëтгани айтилади.

Немис шоири Ҳенриҳ Ҳейне “Агар итнинг оғзини бойлаб қўйсангиз, у орқаси билан ҳуради” деб ëзган эди.

"Қурултой" қатнашчилари Ўзбекистон ичида овози бўғилган ва ташқаридан туриб мунозара қилишга уринаëтган ўзбек матбуоти муаммоларидан гапиришди.

Бундан 21 йил олдин Ўзбекистон парламентида нутқ сўзлаëтган мухолифатчи Муҳаммад Солиҳнинг микрофони ўчириб қўйилди ва унга бу минбардан гапириш бошқа насиб қилмади.

Ўшанда Солиҳ 18-аср француз файласуфи Франсуа Мари Волтернинг "Мен сизнинг фикрларингизга қўшилмайман, бироқ уларни очиқ айта олишингиз учун жонимни беришга тайёрман¸”деган гапини айтишга оғиз жуфтлаган эди.

"Қурултой" давомида Муҳаммад Солиҳга ҳали ҳам Волтернинг бу фикрлари билан ҳамфикрмисиз¸ деган саволни бердик.

Муҳаммад Солиҳнинг бу саволга жавоби ва бошқа фикрларни "Қурултой"эшиттиришда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG