Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби журналистлар ўлдирилаётганидан ташвишда


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун касбий фаолиятига кўра ўлдирилган журналистлар сони ошиб бораётганидан ташвиш билдирди.

Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан сўзлаган Бан Ки Мун ўз нутқида ўтган йили жаҳон бўйлаб 60 дан зиёд журналист ўлдирилганини қайд этди.

БМТ Бош котибига кўра, айрим мамлакатларда ҳукумат вакиллари ва қудратли шахслар журналистларни қўрқитиш, таъқиб қилиш ва цензура қилиш билан шуғулланмоқдалар.

Пайшанба куни БМТнинг Бош Ассамблеясида касбини бажариш чоғида ҳалок бўлган журналистлар бир дақиқа сукут сақлаш билан ёдга олинди.

“Чегара билмас мухбирлар” халқаро ташкилоти маълумотларига кўра, жорий йил бошидан буён 22 журналист ва 6 нафар блогер ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG