Линклар

logo-print

Доғистонда икки портлаш содир бўлди


Доғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари кеча оқшом Махачқалъада содир этилган икки портлаш ташкилотчиларини қидиришга киришди.

Доғистон Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Маҳачқалъа-Астрахань трассасидаги полиция маскани яқинида содир этилган портлашларни автомобилларда бўлган икки худкуш амалга оширган.

Маълумотларга кўра, портлашлар чоғида камида 15 киши ҳалок бўлган, уларнинг 12 нафари полициячи, уч нафари эса Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари экани айтилмоқда. Шунингдек, портлаш чоғида 110 киши яраланган.
XS
SM
MD
LG