Линклар

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида жанаўзенлик фаол Қудайберген Қарабалаев қизининг қотиллари суди якунланди.

Суд ҳукмига кўра, 18 ёшли Жансаул Қарабалаева ўлимида айбдор деб топилган Бекнияз Абишев 18 йилга, Бахитжан Жакетов эса 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Жансаул Қарабалаева ўтган йил августида Жанаўзенда юзлаб нефтчилар иш ташлаши авжига чиққан пайтда йўқолиб қолганди. Орадан уч кун ўтгач, шаҳар чеккасидан қизнинг жасади топилганди.

Август ойи бошида нефтчи Жақсилиқ Турбаев ҳам ўлдириб кетилгани учун иш ташлаган нефтчилар бу қотилликларни ўзларига қарши босим ўлароқ қабул қилгандилар.

Қозоғистон расмийлари ҳар иккала қотилликни ижтимоий характердаги жиноят сифатида баҳолагандилар.

Жансаул ўлими бўйича суд якунланганидан сўнг унинг отаси Қудайберген Қарабалаев қотилларга нисбатан чиқарилган ҳукмдан қониққанини айтди.
XS
SM
MD
LG