Линклар

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти мамлакат расмийларини касбий фаолияти туфайли қамалган журналистларни озод қилишга чақирди.

Бу ҳақда ташкилотнинг Жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида ёйинланган баёнотида айтилади.

Эзгуликчилар фикрича, ўзининг ўткир танқидий мақолалари туфайли узоқ муддатга қамалган Дилмурод Саййид, қарашлари радикал диний ҳаракатларга дохил топилган Ғайрат Михлибоев, Хайрулла Ҳамидов, Даврон Тожиев, Абдулазиз Дадахонов, ёзувчи Мамадали Маҳмудов ҳеч қандай шарт қўйилмасдан озод қилиниши лозим.

Қатор нуфузли ташкилотлар хулосаларига кўра, Ўзбекистон дунёдаги сўз эркинлиги қадрланмайдиган ва бўғилаётган мамлакатлар орасида пешқадамлардан бири бўлиб ҳисобланади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, “Эзгулик” жамияти Ўзбекистонда бу борада туб ислоҳотларни амалга ошириш вақти келди, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG