Линклар

БМТ кузатувчилари Ҳомс шаҳрини кўздан кечирди


Ҳомс шаҳрининг Холидия мавзеидаги исёнчилар.

Ҳомс шаҳрининг Холидия мавзеидаги исёнчилар.

Суриядаги БМТ кузатувчилари пайшанба куни Ҳомс шаҳрининг Холидия мавзеини кўздан кечирди. Бу мавзеда бир неча ой муқаддам ҳукумат кучлари ва мухолифатнинг қуролланган гуруҳлари ўртасида аёвсиз жанглар бўлиб ўтганди.

Кузатувчилар миссияси раҳбари генерал Роберт Мудга кўра, шу кунгача Сурияга БМТнинг 50 яқин кузатувчиси келган. Суриядаги тинчлик шартномасига нақадар риоя қилинаётганини кузатиши лозим бўлган бу кишилар сони, БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорига мувофиқ, май ойи охиригача 300 нафарга етиши лозим.

Генерал Муд Сурия расмийлари ва мухолифатни яна бир бор зўравонликдан воз кечишга ва мулоқот бошлашга чақирди. Унинг фикрича, бу йўлдаги биринчи қадамни расмийлар ва армия қўйиши керак.

Пайшанба куни Қўшма Штатлар Суриянинг Алеппо шаҳридаги университет кампусида ҳукумат қўшинлари ўтказган рейдни қоралаб чиқди.

Маълумотларга кўра, рейд чоғида 200 чоғли талаба ҳибсга олинган, тўрт нафари ўлдирилган.

Оқ Уй вакили, агар Сурияда вазиятни изга солиш бўйича халқаро режа барбод бўлса, бу мамлакатда зиддиятни бартараф қилиш учун “янги ёндошувлар” топилишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG