Линклар

logo-print

Пекин Чен Гуаченнинг "хорижда ўқиши"га рухсат берди


Хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуачен.

Хитойлик кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуачен.

Хитой АҚШ билан дипломатик тортишувларга сабаб бўлган кўзи ожиз ҳуқуқ фаоли Чен Гуаченнинг хорижда ўқиш учун “ариза топшириши мумкинлиги”ни билдирди.

4 май куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Пекиндаги элчихонасидан бошпана топган Чен Гуачен “хитойлик бошқа фуқаролар сингари” хорижда ўқиш учун мамлакатни тарк этиши мумкинлигини билдирди.

Расмийлар томонидан калтакланган ва оила аъзоларига таҳдид бўлган Ченга Хитойда ҳеч қандай тазйиқ бўлмаслиги ҳақида ҳукумат ваъда берганидан сўнг Чен шу ҳафтада АҚШ элчихонасини тарк этган эди.

Кейинроқ ҳуқуқ фаоли АҚШга бориш истагини билдирди.

Чен Гуачен Хитой ҳукуматининг “бир оилага бир фарзанд” сиёсатини кескин танқид қилиб келгани боис тазйиқларга учраган.
XS
SM
MD
LG